Дьёкерешнинг "Арсенал"га трансфери қачон якунланади?

  • 10 Jul 23:59
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дьёкереш Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтиш арафасида. Журналист Purple Panel’нинг хабарига кўра, икки клуб ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда.

Tecno

Ҳозирда агентлар ўртасидаги комиссия тўловлари ва трансфер ҳақининг тузилиши бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, ҳеч қандай шошилиш ёки босим мавжуд эмаслиги таъкидланган.

27 ёшли футболчи учун ўтган мавсум жуда муваффақиятли ўтди — у 52 та ўйинда 54 та гол урди ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида, форвардга жорий ёз давомида Англиянинг бошқа бир клуби - "Манчестер Юнайтед" ҳам жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Comments

You must be logged in to commet!