Ди Мария собиқ жамоасига қайтиши кутилмоқда

  • 20 Apr 19:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ёзда жамоасини ўзгартиради.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, унинг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида тугайди ва томонлар ушбу шартномани узайтириши кутилмаяпти.

Журналист Педро Алмейданинг хабар беришича, 34 ёшли аргентиналик футболчини “Бенфика” ўз сафига чорламоқда. Қайд этилишича, Анхелнинг трансферига А Серия грандларидан ҳам қизиқишлар бор.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария 2007-2010 йилларда айнан “Бенфика” сафида ўйнаган ва шундан сўнг "Реал"га кўчиб ўтган.

Comments

You must be logged in to commet!