
Даниэль Кормье: "Хамзат Чимаев UFC рейтингида Мераб Двалишвилидан юқори ўринда бўлиши керак"
Дрикус Дю Плессига қарши ғалабадан сўнг Хамзат Чимаев вазн тоифасидан қатъи назар UFC нинг энг яхши жангчилари рейтингида ўн поғона кўтарилиб, тўртинчи ўринни эгаллаганди. Бироқ Даниэль Кормье "Борз" UFC P4P рейтингида учинчи ўринга қўйиш зарурлигини айтиб ўтди
"Хамзат учинчи ўринда бўлиши керак. Чунки у ўрта вазнга кўтарилиб, чемпионга айланди. Мераб эса бошқа вазн тоифаларида жанг қилмаган. Шу боис Чимаев Ислом Махачев ва Илия Топурия билан бир қаторда, Двалишвилидан олдинда туриши лозим", – деди Кормье "Good Guy, Bad Guy" дастурида.
Қуйида айни дамдаги P4P рейтинги билан танишишингиз мумкин.
Фикрлар