Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси ким бўлади?

  • 2 октябрь, 11:12
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан сўнг ҳафтанинг энг яхши футболчиси соврини учун тўрт нафар номзод саралаб олинди. Номзодлар рўйхатига Килиан Мбаппе ("Реал Мадрид"), Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити), Йенс Хауге ("Будё-Глимт") ва Расмус Хёйлунн ("Наполи") кирди. Ғолиб овоз бериш йўли орқали аниқланади."

Tecno

Мбаппе "Қайрат"га қарши ўйинда (5:0) хет-трик қайд этган бўлса, Холанд "Монако" дарвозасига дубль йўллади (2:2). Хауге "Тоттенҳэм"га қарши баҳсда (2:2), Хёйлунн эса "Спортинг"га қарши ўйинда (2:1) иккитадан гол муаллифи бўлди.

Маълумот учун, 3-тур учрашувлари 21 ва 22 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирги вақтда "Бавария", "Реал", ПСЖ, "Интер", "Арсенал" ва "Қарабоғ" 6 очкодан тўплаб, гуруҳ босқичида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!