"Челси"нинг таклифи МЮ дарвозабонини ўйлантириб қўйди

  • 22 Jul 17:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Дин Хендерсонни олишни истамоқда. Лондонликлар 23 ёшли голкиперни Сульшер жамоасига қайтмаслиги учун унга катта миқдордаги маош ваъда қилмоқда.

Tecno

Хендерсон жорий мавсумни “Шеффилд”да ўтказиб, ишончли ўйинлари билан қатор клублар эътиборини қозонди. Дарвозабоннинг ўзи агар асосий таркибдан жой берилмаса, бошқа жамоага кетиши ҳақида “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини огоҳлантирди. Давид де Хеанинг кўп хато қилаётганини инобатга олган мухлису мутахассислар келаси мавсумда биринчи рақам Хендерсонга топширилишини кутмоқда.

Айни пайтда Хендерсон ҳафтасига 70 минг фунт маош олади. “Челси” бу дарвозабонга ҳар ҳафта учун 170 минг фунт тўлашни ваъда қилмоқда.

Дин Хендерсон келаси ҳафта “Манчестер Юнайтед”га қайтади ва шунда келажагига ойдинлик киритиб олиши кутилмоқда.

din-henderson_15762546771609988337

 

Comments

You must be logged in to commet!