
"Челси" Хави Симонсни олишга жиддий киришди
"Челси" ҳужумкор ярим ҳимоячи Хави Симонсни жамоага қўшиб олишни режалаштирмоқда.
"Sky Sports Germany" журналисти Флориан Плеттенберг маълум қилишича, лондонликлар 22 ёшли нидерландиялик футболчининг вакиллари билан музокараларни сешанба куни бошлайди.
Ҳозирча "Челси" "РБ Лейпциг" билан расмий музокаралар олиб бормаяпти — клуб аввало ўйинчининг ўзи билан келишувга эришиш имконини баҳоламоқчи. Манбаларга кўра, Симонс учун асосий даъвогар – айнан "Челси". Шу билан бирга, "Арсенал" ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.
Фабрицио Романинг маълум қилишича эса Хави "аристократлар" сафига кўчиб ўтиш учун яшил чироқни яъни Лондонга келишга рози бўлган.
Маълумот ўрнида, Transfermarkt портали Хави Симонсни 70 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар