“Челси” ва “Барселона” яна бир футболчини талашишмоқда

  • 25 Jul 13:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес янги мавсумни “Челси” сафида бошлаши мумкин. Аввалроқ Лондон клуби "Севилья" футболчиси Жюль Кунде трансфери бўйича музокаралар олиб бораётганди, аммо келишув номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолди. Маълум бўлишича, у “Барселона”га ўтмоқчи.

Tecno

Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен ёзда жамоани тарк этганидан сўнг, "кўклар" марказий ҳимоячи қидирмоқда. “Calcio Mercato Web” нашри хабарига кўра, бу позиция учун асосий номзодлардан бири Торрес ҳисобланади. Аввалроқ, Пауга “Барса” ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Қайд этилишича, Лондон клуби Испания терма жамоаси ҳимоячиси учун 50 миллион евро беришга тайёр.

Футболчи ўтган мавсумда Испания чемпионати доирасидаги 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!