“Челси” тўртта суперфорварддан қуруқ қолди

  • 02 Dec 19:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино таркиб идеал ҳолга келиши учун кўп гол ура оладиган ҳужумчи олишни таъкидлаётган эди.

Tecno

Аргентиналик мутахассис ҳужум марказида тўрт нафар футболчини кўришни истаяпти. “Аристократлар” бу трансферни январга мўлжаллаган.

Бироқ, Почеттинонинг режаси иш бермайдиган бўлди. “Наполи” мавсум ўртасида етакчи ҳужумчиси Осимхенни қўйиб юбормаслигини маълум қилди.

“Брентфорд” ҳам дисквалификация муддатини ўтаётган Тоунини январда трансфер қилиш фикридан қайтган.

“Брайтон” 18 ёшли ҳужумчиси Эван Фергюсонни янги шартномага кўндирди ва бу масалани жуда тез расмийлаштириб қўйди.

Почеттинонинг ҳамюрти Лаутаро Мартинес фаолиятини “Интер”га бағишлашини ва бошқа клубга ўтмаслигини таъкидлади.

Манбаларга кўра, энди “аристократлар” “Фейеноорд”даги Сантьяго Хименес, “Байер”даги Виктор Бонифасе ва “Лейпциг”даги Беньямин Шешконинг номзодини ўрганиб чиқмоқда.

 

Comments

You must be logged in to commet!