"Челси" тарбияланувчиси футбол фуқаролигини ўзгартирди

  • 06 Jul 19:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Брайтон" ҳимоячиси Тарик Лэмпти ўзининг спорт фуқаролигини Англиядан Ганага ўзгартирганини эълон қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида айтиб ўтди.

Tecno

Лэмпти бундан аввал Англиянинг U18, U19, U20 ва U21 ёшдаги терма жамоаларида ўйнаган. Айтиш керакки, 21 ёшли футболчининг ота-онаси ганалик бўлгани туфайли у Гана терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.

"Челси" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Тарик Лэмпти ўтган мавсум "Брайтон" таркибида премьер-лигада жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!