“Челси” қимматга олган тўпурарни жуда арзон сотди

  • 09 Aug 11:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” ва “Лейпциг” клублари германиялик ҳужумчи Тимо Вернер трансфери бўйича келишувга эришди.

Tecno

“Аристократлар” 26 ёшли ҳужумчини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборди. Шунингдек, Бундеслига вакили ўн миллион евро миқдорида бонус ҳам тўлайди.

Аслида “Челси” Бундеслига тўпурарини икки йил муқаддам 53 миллион еврога харид қилганди. Лекин Тимо Вернер шу вақтга қадар Англия премьер-лигасига мослаша олмади ва захирага михланиб қолди. У Англия чемпионатида 56 та учрашувда қатнашиб, атиги ўнта тўп киритди.

Вернер 2016-2020 йиллар давомилда “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилган эди. Моҳир ҳужумчи фаолияти давомида клублар миқёсида жами 410 маротаба майдонга тушиб, 185 та гол ва 84 та ассист муаллифи бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!