"Челси" муаммосини шу футболчи ҳал қилади

  • 20 января, 2022, 16:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Football London нашри “Челси” бош мураббийи Томас Тухель чап қанот ҳимоячиси Бен Чилуэллнинг оғир жароҳати ортидан келиб чиққан кадрлар муаммосига арзон ечим топганини ёзмоқда.

Tecno

Айни пайтда клуб мутасаддилари ижарага берилган ҳимоячиларни қайтариш варианти устида ишламоқда. Бу қарор ўзини оқламаган тақдирда, Тухель захира режасини ишга солади.

Германиялик мутахассис чап қанот ҳимоячидаги бўшлиқни бошқа позициялардан ўйнай оладиган Маланга Саррни янги амплуага мослаштириш билан ёпмоқчи.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Томас Тухель Саррнинг ҳар қандай ҳимоявий услубга мослаша олиш қобилиятини пайқаган ва унинг универсаллигидан унумли фойдаланмоқчи. Аввалроқ, “аристократлар” бу ўйинчини бошқа жамоага жўнатиб юбормоқчи бўлаётганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию