"Чарм тўп-2019" мусобақаси финал босқичида Андижон шарафини қайси маҳалла ҳимоя қилиши маълум бўлди

  • 20 Aug 10:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Кеча Андижон вилоят футбол академияси майдонида футбол бўйича "Чарм тўп-2019" мусобақаси финал учрашуви бўлиб ўтди.

Tecno

Ҳал қилувчи беллашувда вилоятнинг Шаҳрихон туманидаги Яккатут МФЙ жамоаси ҳамда Избоскан туманининг Туячи МФЙ жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад шаҳрихонликларга насиб этди. Энди Яккатут маҳалласи жамоаси "Чарм тўп-2019" мусобакасининг Республика босқичида Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилишади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний-табия ва спорт бошкармаси, вилоят футбол асоссацияси, вилоят Ёшлар иттифоқи томонидан эсдалик совғалари ҳамда кубок медаллар топширилди.

Comments

You must be logged in to commet!