"Бухоро" стадионининг ҳолати қандай? Майдон қачон тайёр бўлади? (Фото)

  • 11 февраль, 2022, 11:37
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бухоро спорт мажмуаси стадионида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг телеграм канали хабар берди.

Tecno

Айни пайтда мутахассислар ўйингоҳ дренаж қувурларини ётқизиш ҳамда шебен тупроқ билан қўшилиб кетмаслиги учун махсус гиотекстиль материали билан қоплаш ишлари билан банд.

ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига учрашувлари бўлиб ўтадиган ўйингоҳлар учун белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари жорий йилги Наврўз байрамига қадар якунланиши кўзда тутилган.

photo_2022-02-10_19-51-54

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!