"Бухоро" ўз уй ўйинларини қаерда ўтказиши маълум бўлди

CHERY AUTO

"Бухоро" клуби уй ўйинларини ўтказадиган стадион янги мавсумга тайёр эмаслиги боис, жамоа ўз уй ўйинларини ўтган мавсум Муборак шаҳридаги "Баҳром Вафоев" номли стадионда ўтказиб келган эди. Жорий йилги мавсумда эса айни шу сабаб билан ҳозирга қадар барча учрашувларини сафарда ўтказди.

Tecno

Бу ҳақда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида клуб бу борада ечим топганини маълум қилди.

"Бухоро" Ғиждувондаги стадионни деярли тайёр қилди. Катта эҳтимол билан 15 апрель куни Истиқлолни шу ерда қабул қилади.

Бу ўйин Про лиганинг жорий мавсуми ҳисобидан Бухородаги биринчиси бўлади. Ўтган мавсум клуб "Машъал" аренасидан ижара асосида фойдалангани инобатга олинса, Бухоро катта футболни анча соғинганди", - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!