Бутунжаҳон ёзги Универсиада. Бугун дзюдочиларимиз аралаш жамоавий баҳсларда иштирок этишади

CHERY AUTO

Германия давлатининг бир нечта шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг дзюдо мусобақасида бугун аралаш жамоавий беллашувлари ўтказилади. 

Tecno

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини тўғридан тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Бу босқичда талаба-дзюдочиларимизга Мўғулистон - Польша учрашуви ғолиби рақиб бўлади. 

Мусобақа фаворити сифатида қаралаётган Япония терма жамоаси ҳам айнан биз жойлашган А гуруҳидан ўрин олган. Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари 1/4 финалда ўзаро учрашишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!