"Бунёдкор"нинг яна бир футболчиси АГМКга ўтди

CHERY AUTO

АГМК янги мавсум доирасидаги илк трансферга қўл урди. Клуб маҳоратли футболчи, ярим ҳимоячи, қанот вингери — Санжар Турсунов билан келишувга эришди ва янги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Санжар Турсунов Ўзбекистон МТЖдаги фаолияти орқали кўплаб мухлисларда илиқ таассурот қолдирган футболчи. У фаолияти давомида Россия премьер лигаси, Украина премьер лигаси, Қатар юлдузлар лигаси ҳамда Жанубий Корея чемпионатларида тўп тепган.

3421571421711

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бунёдкор»да ўтказган футболчи эркин агент сифатида олмалиқликлар билан шартнома имзолади.

Comments

You must be logged in to commet!