Бразилиялик юлдузни ўз юртида ҳам қабул қилишмади

  • 21 Oct 14:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро ўзига янги жамоа топиги керак. 32 ёшли футболчи намойиш қилаётган ўйин клуб раҳбариятига ёқмаяпти.

Tecno

Каземиро жамоада энг катта маош оладиган ўйинчилардан бири эканлиги учун унинг натижалари хўжайинларни қониқтирмаяпти.

Бразилиянинг етакчи клубларидан “Сан-Пауло” ва “Палмейрас” Каземирони ўз юртига қайтаришга қизиқиб кўрди.

Bolavip нашрининг ёзишича, бу клублар ярим ҳимоячи талаб қилаётган маош миқдорини эшитганидан кейин дарров фикридан қайдган.

Манбага кўра, Каземиро айни пайтда ҳафтасига 350 минг фунт ишлаб топмоқда.  Унинг ўйини бу суммага мос эмас ва шу боис манчестерликлар ундан тезроқ қутилмоқчи.

Экспертларнинг таъкидлашича, Каземирога фақатгина Саудия Арабистони клублари катта маош тўлаши мумкин. Бразилиялик юлдуз жорий мавсум тугаганидан кейин Осиё қитъасига кўчиб ўтиши кутиляпти.

Comments

You must be logged in to commet!