“Бомба трансфер”: Гвардиола “Реал” юлдузини олади

BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар даврида таркибини кучайтиришни давом эттиради ва “шаҳарликлар” ҳозирдан таклиф этиладиган янги ижрочилар бўйича иш олиб бормоқда.

Испаниянинг нуфузли манбаси – fichajes.net сайтининг ёзишича, манчестерликлар майдон марказида устунликни таъминлаш учун “Реал” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани танлади. Аслида “шаҳарликлар” бу позициясига Йозуа Киммихни мўлжаллаган эди. Тажрибали футболчи “Бавария” билан 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган янги битим тузди.

Шу боис, Хосеп Гвардиола янги мавсум учун режасига Камавингани киритган. Экспертларнинг таъкидлашича, испаниялик мутахассис Родри ва Камавинга дуэтини ташкил қилмоқчи.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” ёзда Кевин де Брюйне ва Матео Ковачич билан хайрлашишни режалаштирган. Эдуардо Камавинга бу икки ўйинчи ўрнига олиб келинади.

“Реал” раҳбарияти франциялик легионер бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Мадридликлар ўз ўйинчини 60-70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!