Бокс: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси дея... У ҳам Барчиной авлодларидан

  • 18 октября, 2019, 10:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Кеча, БААнинг Фужайра шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди. Якунда, 8 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 11 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Осиёда тенгсиз эканлигини исботладилар. Маълумки, ҳар бир катта турнир якунида мусобақанинг энг яхшилари эътиоф этилади. Қувонарлиси, ушбу Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси деб, -48 кгда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, барча рақибаларини таслим этган ҳолда, Осиё чемпиони номига сазовор бўлган вакиламиз Сабина Бобоқулова топилди. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию