
Бизга ўтсанг, бой бўласан!
“Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси Алехандро Гарначо Эрик тен Хаг жамоасида ўзини кўрсата бошлади. 18 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги тўртта учрашувда иккитадан гол ва ассист қайд этди.
Унинг ҳаракатлари клуб раҳбариятига маъқул келмоқда. “Манчестер Юнайтед” ўз тарбияланувчисига янги шартнома бериб, унинг маошини ўн барафар оширмоқчи.
Агар Алехандро янги битимни қабул қилса, “Манчестер Юнайтед” унга ҳафтасига 50 минг фунт маош тўлайди.
Goal нашрининг таъкидлашича, “Челси” истеъдодли ўйинчини ўз сафига оғдириб олмоқчи. Лондонликлар аргентиналик футболчидан манчестерликлар билан янги битим тузмасликни ва ёзда эркин агент сифатида “аристократлар” жамоасига қўшилишни таклиф қиляпти.
Фикрлар