Бизга айнан мана шу суперфутболчи мос
Ёзда “Челси” янги ҳужумкор ярим ҳимоячи қидирди, Фермин Лопес, Морган Рожерс ва Хави Симонсни қўлдан бой бергач, клуб “Брайтон”дан Факундо Буонаноттени ижарага олди.
Бироқ аргентиналик футболчи узоқ муддатли ечим бўлолмайди ва клуб 2026 йилда бир нечта позицияда ўйнай оладиган универсал ҳужумчини сотиб олишга интилаяпти.
“Ювентус” юлдузи Кенан Йилдиз ҳозирда “Челси”нинг ушбу позиция учун асосий номзоди ҳисобланади. Турин клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар тўхтаб қолгани боис, у келаси йили АПЛга ўтиш имконини кўриб чиқишга тайёр.
20 ёшли туркиялик футболчи “Бавария” ва “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини Турин клубида бошлаган.



Comments