
Беларусь терма жамоаси Евро-2020 га чиққан тақдирда қанча мукофот олади?
Беларусь футбол федерацияси раиси Владимир Базанов миллий терма жамоа Евро-2020 финал босқичига йўлланмани қўлга киритса, қанча бонус берилиши ҳақида гапириб ўтди.
“Агар Еврога чиқсак, жамоа УЕФА томонидан бериладиган пул мукофотининг 80 фоизини олади”, - дейди Базанов.
Таъкидлаш керакки, гап 7,4 млн евро ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь терма жамоасида Евро-2020 га Миллатлар лигаси ўйинлари орқали йўл олиш имконияти бор.
Фикрлар