Бекхэм Суаресни МЛСга олиб кетмоқчи

  • 4 июнь, 2019, 14:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англиялик машҳур футбол юлдузи Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган ва янги мавсумдан эътиборан МЛСдаги иштирокини бошлайдиган "Интер Майами" клуби ўз сафига "Барселона" форварди Луис Суаресни қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Дэвид Бекхэм 32 ёшли уругвайлик тўпурарга 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Суарес ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!