Бектемир Мелиқўзиев камар учун рингга кўтарилади, унинг рақиби маълум бўлди

  • 18 Jan 08:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8КО) 28 январь куни жанг ўтказиши ҳақида маълумот берган эдик.

Tecno

Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатида жойлашган "You Tube Theatre" аренасида, Golden Boy компанияси томонидан ўтказиладиган мазкур оқшомда Мелиқўзиевга америкалик Улисес Сиерра (17-2-2, 10КО) рақиблик қиладиган бўлди. Жанг супер ўрта вазнда вакант бўлиб турган WBA Continental Americas минтақавий камари учун бўлиб ўтади. Бундан маълумки, ушбу тўқнашув орқали Мелиқўзиевни WBА рейтингида кучлилар сафига қайтариш режа қилинган. 

Кечанинг марказий баҳсида Алексис Роха ўзига тегишли бўлган NABO камарини Энтони Янгдан ҳимоя қилади.

Comments

You must be logged in to commet!