"Бавария"нинг собиқ футболчиси энди Моуриньо қўл остида ўйнайди

  • 7 август, 2020, 14:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Якунланган мавсум АПЛда 11-ўринда эгаллаган "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хейбьерг фаолиятини Англиянинг бошқа бир жамоасида давом эттирадиган бўлди.

25 ёшли даниялик футболчининг ўйинларини энди "Тоттенхэм"да кузатамиз. The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра, “шпорлар” Хейбьергнинг трансфери бўйича келишувга эришган. Лондон клуби уни харид қилиш учун 17 миллион евро сарфлайди.

Энди Пьер-Эмиль "Тоттенхэм" сафида Танги Ндомбеленинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Боиси, бош мураббий Жозе Моуриньо франциялик футболчини ўзининг янги мавсум режаларига киритмаяпти.

Пьер-Эмиль Хейбьерг "Саутгемптон"га 2016 йил "Бавария"дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!