“Бавария”дан қақшатқич зарбага учраган Хави рақиб футболчисини олмоқчи

  • 10 декабрь, 2021, 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувилда “Бавария”дан 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраб, плеф-офф йўлланмасидан қуруқ қолди.

Tecno

Энди каталонияликлар бош мураббийи Хави ўз жамоасига мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Серж Гнабрини қўшиб олмоқчи.

Истеъдодли ҳужумкор футболчининг Бундеслига гранди билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади. Томонлар ҳали ҳамкорлик бўйича янги битимга келишгани йўқ.

Одатда, янги шартнома тузаётган ўйинчилар маоши оширилишини талаб қилади. “Бавария” маош масаласида бирор футболчининг талабини бажаргани йўқ.

Агар “Барселона” мавсум якунланганидан кейин Гнабрини трансфер қилишни истаса, 70 миллион евро атрофида маблағ тўлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!