“Бавария” кутилмаганда жаҳон чемпионини танлади

  • 13 Jul 17:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” ёзги трансферлар вақтида марказий ҳужумчи олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча, мюнхенликлар ўзлари кўзлаган ўйинчини қўлга кирита олгани йўқ.

Tecno

“Тоттенхэм” Бундеслига чемпионини Ҳарри Кейн бўйича бир неча таклифини қаноатлантирмади. Мюнхенликлар ўртага қўйган маблағ “шпорлар”га тўғри келмади.

SportBild нашрининг ёзишича, “Бавария” иккинчи номзодга ўтди. Улар “Манчестер Сити”дан аргентиналик Хулиан Альваресни олиб келмоқчи.

Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Альварес ички рақобатда Эрлинг Холандга ютқазиб қўймоқда. Шу боис, 23 ёшли ҳужумчи фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарши эмас.

“Бавария” Альваресни бир мавсумга ижарага олишни мўлжаллаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Sunnatillo
13/07/2023 20:19
KEYN ENG MUNOSİB VARİANT