"Бавария" Жексонни тўлиқ сотиб олмоқчи эмас

  • 1 ноябрь, 17:15
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария"да ижара асосида тўп тепаётган Николас Жексонга АПЛ клубидан қизиқиш бор. "Эвертон" бош мураббийи Дэвид Мойес иқтидорли ҳужумчининг салоҳиятини юқори баҳолади.

Tecno

Хабарларга кўра, мюнхенликлар ҳозирча “Челси”га тегишли бўлган ҳужумчини тўлиқ сотиб олиш ниятида эмас. Футболчининг трансфер нархи 70 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Айни пайтда вазиятни “Эвертон” диққат билан кузатмоқда. Клуб Жексонни қўлга киритиш учун рекорд миқдорда маблағ сарфлашга тайёр. Мойеснинг фикрича, ҳужумчи жамоанинг ўйин услубига тўлиқ мос тушади.

Маълумот учун, форвард жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 10 та баҳсда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!