"Бавария" футболчисини қанчага сотишни айтди
Журналист Экрем Конур хабар беришича, "Бавария" футболчиси Майкл Олисега Европадаги топ клублар қизиқиш билдирмоқда.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, 23 ёшли футболчини "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шунингдек, "Манчестер Сити", "Челси" ва ПСЖ клублари ҳам франциялик футболчини синчковлик билан кузатиб келмоқда. Бироқ "Бавария" Олисе учун 100-120 миллион евродан паст бўлган таклифларни кўриб чиқишни хоҳламаяпти.
Айни вақтда Майклнинг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 130 миллион еврога баҳоланмоқда. Шунингдек, футболчининг Германия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, Олисе жорий мавсум "Бавария" сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол киритган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.



Comments