“Барселона”да норозилик юзага келди

  • 06 Aug 14:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти Усмон Дембеле учун ПСЖ тўлайдиган компенсация миқдоридан норози бўлмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг As нашри хабар тарқатди.

Tecno

Франциялик ҳужумкор футболчининг шартномасида 50 миллион евро миқдорида бадал пули кўрсатилган. ПСЖ мутасаддилари айнан мана шу бандни ишга солиб, трансферни амалга оширмоқда.

Қизтғи шундаки, 50 миллион евронинг ҳаммаси ҳам “Барселона” ғазнасига тушмайди. Каталонияликлар бу сумманинг тенг ярмини олади. Қолган 25 миллион еврони Усмон Дембеле ўз агентлари билан бўлишиб олади.

Айнан мана шу ҳолат каталонияликлар раҳбариятида норозиликка сабаб бўлмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!