"Барселона" яна бир трансфердан қуруқ қолди

  • 26 Aug 20:53
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Федерико Кьеза "Барселона"га ўтмайди.

Tecno

"Маrcа" хабарига кўра, Каталония клуби "Ювентус" вингерини трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганаётган эди. Бироқ, айни дамда бу вариант бир қанча сабабларга кўра рад этилган. Асосий сабаб - молиявий фейр-плейдир.

Кьезанинг трансфери учун каталонияликлар футболчининг маошини ҳисобга олмаганда, тахминан 12 миллион евро тўлашлари керак эди. "Барса" бундай харажатларни кўтара олмайди.

Қолаверса, "Барселона"нинг ҳужум чизиғи яхши футболчиларга эга деб ҳисобланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!