
"Барселона" ва "Spotify"дан 65 миллион евро талаб қилмоқда
"Барселона" ва "Spotify" ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Томонлар ҳамкорликдан мамнун ва томонлар жорий мавсум якунида тугайдиган асосий ҳомийлик шартномасини узайтириш ниятида. Амалдаги келишувга кўра, "Spotify" "Барса"га йилига 57,5 миллион евро тўламоқда. Манбанинг маълум қилишича, қаталонияликлар янги шартнома бандида 65 миллион евродан кўпроқ маблағ олишни мақсад қилган. Бундан ташқари, "Барселона" компания логотипини машғулот формасининг олд томонига жойлаштирса, 10 миллион, орқа томонига жойлаштирса эса 5 миллион евро ишлаб олади.
Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" "Spotify" билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда.
Комментарии