"Барселона" посбонига икки клуб харидор!

  • 14 Mar 13:19
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" дарвозабони Иньяки Пенья ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этади. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 26 ёшли посбонга Ла Лиганинг "Бетис" ва "Сельта" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда Пенья барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди ва 6 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Испаниялик кепернинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, унинг нархи 10 миллион еврога тенг.

Comments

You must be logged in to commet!