"Барселона" орзусидаги ҳужумчини қўлга киритиши учун имконият туғилди

  • 22 Apr 19:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Артур Рамосга "Интер" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, А Серия ва АПЛ клуби 23 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. “Нерадзуррилар” ҳатто бунинг учун каталонияликларга аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинесни беришга ҳам тайёр. Бироқ, Артур “Барса”нинг сотилмайдиган футболчиларидан ҳисобланади.

Артур жорий мавсум “Барселона” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!