"Барселона" Ольмо трансферини қачон эълон қилиши маълум

  • 9 август, 2024, 14:17
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" Дани Ольмонинг трансферини маълум қилиши ҳақида қарор қабул қилди. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" германиялик футболчини бугун ўз футболчиси сифатида эълон қилади. 

Tecno

Ольмога ушбу ёзги трансферлар ойнасида кўплаб топ-клублар, жумладан, "Манчестер Сити" ва "Бавария"дан  қизиқиш бўлди. Бироқ, 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи "Барселона"га қайтишга қарор қилди. 

Ушбу трансфер "Барса"га 60 миллион евродан кўпга тушади. Испан гранди кафолатганлан 55 миллион евро ва 7 миллион евро бонус тўлайдиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Дани яқинда Испания терма жамоаси таркибида Францияга қарши ўйинда гол урди ва мазкур турнирда чемпион бўлди. Бундеслиганинг ўтган мавсумида у 21 учрашувда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!