
"Барселона" ҳужумчиси Португалия чемпионатига йўл олади
"Барселона" футболчиси Пау Виктор жамоани тарк этиб, Португалия чемпионатига йўл олади. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Манбага кўра, трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади. Яна 3 миллионни "Брага" бонус сифатида тўлаши мумкин.
Футболчининг клуб рўйхатини ўзгартириш истаги май ойи бошида маълум бўлган эди. Пау Виктор кўпроқ майдонга тушишни хоҳлайди, Маркус Рэшфорднинг трансфери эса Викторни таркибда кўриниш бериш учун минимал имкониятдан ҳам маҳрум қилиши мумкин.
Ўтган мавсумда 23 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб (ҳар бир ўйинда ўртача 13 дақиқа), 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар