"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди

  • 12 Oct 18:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Роналд Араухо Уругвай терма жамоаси сафида жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

22 ёшли футболчи "ЖЧ-2022" саралаш босқичида Аргентинага қарши ўйинда (0:3) жароҳат олган. Унга соннинг орқа қисми шикастлангани ташҳиси қўйилди.

Энди Араухо тез орада Каталония қароргоҳига қайтади ва у ерда қўшимча текширувдан ўтказилади.

Араухо ўтган мавсумда ҳам жароҳатлари туфайли “Барселона” сафида 15дан ортиқ ўйинни ўтказиб юборган эди.

Comments

You must be logged in to commet!