“Барселона” А Серия ҳужумчисидан воз кечди

  • 15 Dec 17:22
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" "Ювентус" футболчиси Душан Влаxович трансферидан воз кечди. Бу ҳақда "Sport es" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, Каталония клуби бир нечта сабаблар туфайли ҳужумчи трансферидан воз кечиш қарорига келган. 25 ёшли футболчининг юқори маоши (йилига 12 миллион евро) ва яқинда олган жароҳати испан грандини хавотирга солган. 

Душаннинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Влахович жорий мавсум "Ювентус" сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!