"Барса" юлдузи "Ньюкасл"га ўтади

  • 23 Dec 18:25
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудиялик миллиардерлар қўлига ўтган "Ньюкасл" катта трансферларни кўзламоқда.

Tecno

Биринчи нишон "Барселона" вингери Усман Дембеле бўлиши мумкин. Инглиз клуби расмийлари франциялик футболчининг агенти билан музокара ўтказмоқда. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қизиқишга қарамай, каталонияликлар раҳбарияти Дембеленинг жамоада қолишига ишонмоқда. Улар Усманга таклиф этилган янги шартнома эътиборсиз қолдирилмаслигига умид қиляпти. Буни шахсан бош мураббий Хави истамоқда.

24 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар" либосида жорий мавсум 7 беллашувда майдонга тушиб, 1 ассист муаллифига айланди.

Comments

You must be logged in to commet!