"Барса" яна бир футболчини текинга олмоқчи. Бу сафарги нишон "Челси" етакчиси

  • 14 Oct 19:30
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" клуби "Челси" ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта трансферига қизиқиб қолди. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" испаниялик ҳимоячини келгуси йил ёзда текинга ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 

Сезарнинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирча Лондон клуби раҳбарияти ва Аспиликуэта ўртасида янги шартнома борасида музокаралар йўқ. 

Маълумот учун, "Челси" сардори бу мавсум умумий 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та ассист ёздириб қўйди. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!