
“Барса” қарз ботқоғидан чиқолмайди
“Барселона”президенти Жоан Лапорта клубнинг молиявий аҳволи оғирлигини тан олди.
Клуб маошларга ўз даромадларининг 103 фоизини сарламоқда ва бу рақобатчиларимизнинг харажатидан 20-25 фоизга кўп. “Барселона”нинг умумий қарўи 1,35 миллиард еврога етди. Клубнинг молиявий аҳволи нафақат хавотирли, балки аянчлидир, - деди Жоан Лапорта.
“Барселона” молиявий муаммолар туфайли Лионель Месси билан янги битим туза олмади. Куни кеча, жамоа янги ўйинчиларни қайдномадан ўтказиш имконига эга бўлиши учун бир неча тажрибали футболчилар маошининг бир қисмидан кечди.
Жоан Лапорта клуб президенти бўлганидан бери молиявий инқирозни бартараф этиш йўлини топа олмаяпти.
Фикрлар