“Барса” Левандовски бўйича якуний қарорга келди

  • 07 Dec 11:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоанин 36 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги бўйича бир қарорга келгани ҳақида хабар тарқатилди.

Tecno

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, клуб хўжайинлари польшалик форварднинг ўйини ва самарадорлигидан ҳайратга тушмоқда.

Унинг жорий мавсумдаги ишт ирокидан келиб чиқиб, амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача автоматик тарзда узайтириладиган бўлди.

Роберт Леандовски айни пайтда каталонияликларнинг энг зўр тўпурари бўлиб турибди. У мавсум бошидан бери барча турнирларда 20 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 марта ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!