“Барса” Бундеслигадан зўр ҳужумчини чақиряпти
“Барселона” скаутлари Германия чемпионатида “Хоффенхайм” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган марказий ҳужумчи Фисник Асланини жиддий кузатиб келяпти.
Каталонияликларнинг аниқлашича, Асланининг шартномасида ўйинчини 2026 йилнинг ёзида трансфер қилиш имконини берадиган банд кучга киради.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, 23 ёшли форварднинг ўзи фаолиятини Европа Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этадиган қудратли клублардан бирида давом эттиришни истаяпти. Қолаверса, косовалик футболчи интервьюларида “Барселона” мухлиси экани ва бу жамоада ўйнаш орзуси борлигини айтиб келади.
Аслани жорий мавсум “Хоффенхайм” таркибида Бундеслига ва Германия кубогида 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва учта ассист расмийлаш тириб қўйди.



Comments