Асадхўжа Мўйдинхўжаев: Кейинги босқичларда бундан ёрқин жанглар ўтказиб, чиройли ғалабага эришамиз, деб умид қиламан

  • 06 May 19:55
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Tecno

-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи жангни ўтказиб олдик. Илк жангим бўлгани учун бироз қийин кечди. Лекин иккинчи раунддан кейин ҳаракатларим ўйшай бошлади. Рақибим бунгача битта жанг ўтказганди. Шу жангнинг видеосини кўриб, уни ўргандим.

Кейинги босқичларда бундан ёрқин жанглар ўтказиб, чиройли ғалабага эришамиз, деб умид қиламан, - деди Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

photo_2023-05-06_17-15-27

Comments

You must be logged in to commet!