
Артём Петросян "Олимпик" бош мураббийи!
Ўзбек футболида бир неча йилдан буён самарали фаолият олиб бораётган мураббий Артём Петросян “Олимпик” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
1980 йилда таваллуд топган мутаҳассис фаолияти мобайнида “Металлург”, “Андижон” каби жамоаларда ишлаган. Деярли 2,5 йил "Андижон"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган Артём Арамаисович энди мустақил равишда иш бошлади.
Янги бош мураббийга “Хуш келибсиз” деб қоламиз ва жамоадаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.
Бунгача "Олимпик"ни Мирко Еличич бошқарганди. Куни кеча у "Локомотив" бош мураббийи этиб тайинланди.
Comments