"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашда фаворит

  • 10 март, 2023, 14:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ш артномаси якунига етаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "Todofichajes" нашрининг хабарига кўра, 27 ёшли футболчига асосий даъвогар Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳисобланади.

Tecno

Инглиз клуби раҳбарияти испаниялик футболчига шартнома таклиф қилишга тайёр. Асенсио ҳали "Реал" билан янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ ва шу сабабли Лондонга кўчиб ўтиши мумкин.

Марко "қироллик клуби" жамоасида 2015 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. У жорий мавсумда Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!