Арне Слот: "Ливерпуль" – "Манчестер Сити" учрашуви қизиқарли бўлади"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот 9 ноябрь куни бўладиган АПЛ учрашуви олдидан фикр билдирди.
"Мен интиқлик билан кутаётган жуда қизиқарли ўйин, чунки ҳали АПЛда ишламасам-да, "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўйини қачон бўлишини билардим ва уни телевизорда томоша қилардим. "Эл-классико"ни ҳам.
Бундай ўйинларни ҳаммамиз интизорлик билан кутиб ўтамиз. Агар сен ўша ўйинда иштирок этсанг, бундан ҳам бахтлироқ нарса йўқ. Бу жамоаларнинг ўзаро беллашувлари ўнтадан тўққизта ҳолатда кутилган даражада юқори савияда ўтади.
Менга Гвардиола жамоалари ҳақида энг ёқадиган жиҳат — уларда доим сифатли футбол бўлади. Бошқа ортиқча вақт ўтказиш, ўйинни бузиш, вақт чўзиш каби нарсалар йўқ. Мен футболда бундай нарсаларни ёқтирмайман. Пеп жамоалари эса тоза, мазмунли, ҳақиқий футбол намойиш этади", — деди Арне Слот.



Comments