Арина Соболенко Доҳада теннис маликасига айланди

BEPUL PROPAN
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган турнирда беларуслик теннисчи Арина Соболенко бош соврин соҳибасига айланди.
 
Арина "Qatar Total Open" мусобақасининг финал учрашувида чехиялик Петра Квитовани икки сетда бир хил 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Ушбу ғалаба латофатли А.Соболенко учун фаолиятидаги олтинчи соврин бўлди. Арина мазкур ютиқдан сўнг 605,000 АҚШ доллари ҳамда 900 рейтинг очкоси билан тақдирланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!