"Арал"нинг тайёргарлиги жиддий. Суперлигага чиқиш учун бир қадам қолди

  • 15 Dec 19:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

16 декабрь куни Суперлигага йўлланмаси учун "Арал" ҳамда "Бухоро" клублари Нукусда ўзаро куч синашадилар. Про лига вакили ҳисобланган "Арал" жамоасида ниҳоят элитада қатнашиш учун бир қадам қолди. Шу сабабли нукусликлар ҳам ушбу баҳсга жиддий эътибор қаратишмоқда. 

Tecno

Клуб матбуот хизмати эса бўлажак муҳим ўйин олдидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаевнинг жамоа аъзолари билан учрашгани ҳақида хабар берди.

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев "Арал" футбол жамоаси аъзолари билан учрашди

Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида спорт соҳасини, шу жумладан футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди ва муҳим ўйин олдидан жамоа аъзоларига омад тилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Про Лигада ўйнаётган «Арал» футбол жамоаси олдида муҳим ўйин кутмоқда. Яъни, 16 декабрь куни Суперлигада ўйнаш йўлланмаси учун Бухоро вилоятининг «Бухоро» жамоаси билан ўйин ўтказилади.

Албатта, Про Лиганинг ушбу ўйинида футбол мухлислари жамоамиздан юқори натижалар кутиб қолади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, «Арал» футбол жамоаси мазкур ўйинда ғалаба қозонса, 24 йиллик танаффусдан сўнг узоқ кутилган Суперлигада ўйнаш имкониятини қўлга киритади", - дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Арал" - "Бухоро" баҳси 16 декабрть куни соат 14:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!