АПЛнинг 3 та гранди 19 ёшли турк футболчиси учун кураш бошлади

  • 03 Jun 18:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Штутгарт” клуби ҳимоячиси Озан Кабак фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли туркиялик футболчига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Маълумотларга қараганда АПЛ грандлари ушбу футболчини “Галатасарой”да ўйнаб юрган пайтлариданоқ кўз остиларига олиб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, Кабак немис клубига жорий йилнинг январида 9,9 млн фунт эвазига келиб қўшилган эди. Унинг шартномасига кўра товон пули 13,2 млн фунтни ташкил этади.

Маълумот учун, Кабак ўтган мавсум Бундеслигада жами 15та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!